"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўқилди: 186

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Ҳарбий қисмларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш ва уларни юксак савияли адабиётлар билан таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси И.Мирзаалиев очиб берди ва ҳарбий қисмларда ўз хизмат бурчини ўтаётган ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, улар қалбида ўз Ватани, халқига муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда улар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари Ш.Шокиров, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари М.Умаров ва бошқала жамиятимизда юксак маънавиятли шахсни камол топтиришда, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол авлодни вояга етказишда “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси”нинг қабул қилиниши китобхонликниривожлантириш борасидаги амалий қадамлардан бири бўлганини қайд этди.

Айни пайтда миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган ёшларнинг китоб ўқишлари учун ҳарбий қисмларда барча шарт-шароитларга эга 120 та кутубхона ташкил этилган. Уларнинг фондини турли йўналиш ва жанрдаги адабиётлар билан тўлдириб боришда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, ҳарбий-маъмурий секторлар, Ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаол иштирок этибкелмоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан “Аскар кутубхонаси” сериясида замонамиз қаҳрамонларининг ҳаёти ва фаолиятига оид адабиётларни чоп этиш ишларининг йўлга қўйилгани ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларнинг салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар ҳамда Темурбеклар мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Энг яхши китобхон” ва “Китобхон посбон”  танловлари ҳам уларнинг бадиий ва маърифий савияси ўсишига хизмат қилмоқда.

Бироқ, бугунги тезкор ва замонавий шароитда интеллектуал салоҳияти юксак кадрларни тайёрлашда ёшларнинг китобга муносабатини янада яхшилаш, ҳарбий қисмларда мавжуд кутубхоналар фондини энг янги бадиий, илмий, соҳага доир адабиётлар билан, шу жумладан ҳарбий техника воситаларини сақлаш ва улардан фойдаланишга доир давлат тилидаги китоблар билан мунтазам равишда бойитиб бориш долзарб аҳамият касб этмоқда.

 

Шунингдек, бугунги кунда ҳарбий қисмлар кутубхоналарини янги китоблар билан таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш зарур. Кутубхоналардаги мавжуд китоблар таркибини ҳам тубдан янгилаш керак.

Семинарда бу каби масалаларни ҳал этиш чоралари атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Адиб Саид Аҳмадни хотирлаб Адиб Саид Аҳмадни хотирлаб
Навоий сиймосига эҳтиром Навоий сиймосига эҳтиром
Адабий дўстлик  –  абадий дўстлик Адабий дўстлик – абадий дўстлик
Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув