"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Янги қарор: Ёзувчилар уюшмаси фаолияти янада такомиллаштирилади

Ўқилди: 143

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан ҳомий ташкилотларнинг Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бир марта 500,0 млн. сўмдан ҳомийлик хайрияларини ажратиш ва кейинчалик доимий ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи “Дўстлар клублари”ни ташкил этиш тавсия қилинди:

ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш;

ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ва ҳомий ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни “Дўстлар клублари”нинг йиғилишларида муҳокама қилиш ва истиқболли вазифаларни ҳамкорликда белгилаш;

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари томонидан ижодкорлар ва ҳомий ташкилотларнинг ходимлари ўртасида ижодий учрашувлар, турли маданий- маърифий тадбирлар, ижодкорларнинг бадиий асарлари орқали ҳомий ташкилотлар фаолияти тарғиботини ташкил қилиш.

Белгилаб қўйилишича:

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига ажратиладиган ҳомийлик хайриялари “Ижод” фонди томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар ўрнига сарфланишига йўл қўйилмайди;

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари ҳомийлик хайрияларидан тушадиган маблағлар мақсадли сарфланишига шахсан жавобгардирлар.

“Ижод” фондининг ҳудудий бўлимларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

“Ижод” фондининг ҳудудий бўлимларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш қисмида — “Ижод” фондининг маблағлари;

тадбирларни молиялаштириш қисмида — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ва вилоятлар вилоят бюджетларининг захира жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетлар ижроси давомида шаклланган қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгиланишича, “Ижод” фондининг ҳудудий бўлимлари маблағлари тижорат банклардаги ҳисоб рақамларда жамланади ва Васийлик кенгашларининг қарорларига асосан қуйидаги тадбирларга йўналтирилади:

адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган кекса авлодга мансуб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига аниқ йўналтирилган моддий ёрдам кўрсатиш;

ижодий кўрик-танловларни ташкил этиш, иқтидорли ёш адибларнинг Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари томонидан тавсия этиладиган ижод намуналарини, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш;

халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти, асрий анъана ва қадриятлари тараннум этилган, миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти теран бадиий ифодасини топган мумтоз ва замонавий адабиётимиз муносиб намуналарининг хорижий тилларга таржима қилинишини ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг тарғиб этилишини молиялаштириш;

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ўз ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда истеъдодли ва истиқболли ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, атоқли ижодкорларга бағишланган экспозициялар уюштириш;

ижтимоий ва ижодий фаол, кенг китобхонларнинг ишончини қозонган адибларнинг ижодий кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигида нашр этиладиган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ юлдузи” — “Звезда Востока”, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “Амударё” журналлари таҳририятларининг харажатларини (қоғоз билан таъминлаш, босмахона харажатларини қоплаш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда), ўз даромадлари билан қопланмаган қисмига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2018 йил параметрлари доирасида “Ижод” фондига 500,0 млн. сўм маблағ ажратади.

Манба: kun.uz

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар