"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Бухорода ёш китобхонлар баҳси

Ўқилди: 213

“Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асоси, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”, деган эди буюк бобокалонимиз Амир Темур.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими, вилоят Ахборот- ресурс ҳамда халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўқувчи-ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, улар қалбида бадиий адабиётга меҳр уйғотиш, улар маънавий дунёсини бойитиш ва ақлий қобилиятини ўстириш мақсадида ташкил этилган “Ёш китобхонлар” кўрик-танлови давомида улуғ Соҳибқироннинг бу ўгити такрор-такрор ўз тасдиғини топди.

Энг кўп китоб ўқиган жамоани аниқлашга йўналтирилган савол-жавоб ҳамда адабий қаҳрамонлар сиймосини яратиш шартлари бўйича ўтказилган танловда вилоят шаҳар ва туманлар ўқувчи-ёшларидан иборат 13 жамоа ўзаро баҳслашди.

Савол-жавоб шарти давомида ўқувчи-ёшларнинг ўзлари ўқиган асарларга оид таассуротлари билан бирга, улардан парчалар ёд айтиш бўйича зукколик ва маҳоратлари ҳам синовдан ўтказилди. Элимизнинг ардоқли адиблари қаламига мансуб асарлардан парчаларнинг саҳнавий талқини давомида эса ёшларнинг улуғ аждодларимизга ҳурмат-эҳтироми яққол ифода топди.

Кўрик-танловда ўз билимдонлиги ва бадиий асар қаҳрамонлари сиймосини яратишдаги маҳорати билан алоҳида ажралиб турган Когон тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Ғиждувон тумани жамоасига иккинчи, Вобкент, Шофиркон, Ромитан тумани жамоаларига эса учинчи ўрин насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар жамланмасидан иборат эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Адиб Саид Аҳмадни хотирлаб Адиб Саид Аҳмадни хотирлаб
Навоий сиймосига эҳтиром Навоий сиймосига эҳтиром
Адабий дўстлик  –  абадий дўстлик Адабий дўстлик – абадий дўстлик
Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув