"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китобхонлик танлови

Ўқилди: 77

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, эзгу ғояларни тарғиб қилиш мақсадида китобхонлик танлови ташкил этилди.

Танловда «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти ходимларидан иборат 12 иштирокчи бадиий-оммабоп китоблардан олган билимлари асосида беллашди. Ижодкорлардан Дилшода Эргашева ҳамда Жамолиддин Бадолов ватан, муҳаббат мавзусидаги шеърлари билан тадбирга байрамона руҳ олиб кирди.

Танлов ғолибларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан китоблар тўплами ва «Фарғонаазот» акциядорлик жамиятининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар