"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Махсус коллежда ижодий учрашув

Ўқилди: 93

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус касб-ҳунар коллежида “Ватанимга муносиб фарзанд бўламан” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Коллежда 128 нафар ўсмир тарбияланмоқда. Улар уч хил йўналишда касб-ҳунар ўрганмоқда. Талабалар дурадгорлик, чилангарлик ва компьютер бўйича мутахассисликка эга бўлади. Тадбир бошлангунга қадар ташриф буюрган меҳмонлар талабалар томонидан ясалган уй-рўзғор буюмлари билан танишди.

Тадбирда ёшларга китоб ўқишнинг аҳамияти, китоб мутолаасининг инсон маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва ёшлар онги ва тафаккурини юксалтиришда аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда ёшларга “Ижод” фонди томонидан ажратилган китоблар ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг совғалари топширилди.
Шундан сўнг коллеж тарбияланувчилари орасида бадиий ижод билан қизиқадиган бир гуруҳ қаламкашлар ўзларининг Ватанга садоқат, оила ва ота-онага ҳурмат ҳақидаги машқларидан ўқиб берди. Тадбир якунида “Сайҳун” гуруҳи ижросида концерт намойиш этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар