"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида

Ўқилди: 88

Бугун мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлик ва ишбилармонликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий завод ва фабрикалар барпо этилмоқда, Эркин иқтисодий зоналар ва саноат зоналарида инновацион ёндашувларга асосланган янги корхоналар қад кўтармоқда. Натижада шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси ўзгариб, замонавий қиёфа касб этиш баробарида аҳоли, айниқса, ёшлар учун бўш иш ўринлари яратилмоқда, халқимизнинг турмуш фарвонлиги таъминланмоқда.

Ушбу ишларни амалга оширишда, албатта, тадбиркор ва фермерларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. 2018 йилнинг мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилиниши замирида ҳам юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда тадбиркор ва фермерларнинг ўрни, уларга билдирилаётган халқнинг ишончи ётганлигини англаш қийин эмас.

Тадбиркор ва фермерларимизнинг қиёфасини бадиий образларда, публицистикада, аудио ва видео лойиҳалар орқали гавдалантириш нафақат жамиятда уларга нисбатан ижобий муносабатни янада мустаҳкамлашга, балки ёш авлодда ушбу соҳага бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилувчи муҳим воситадир.
Бу ишни фаол амалга оширишда давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда жамият тафаккурининг эгалари бўлган ижод аҳлининг иштироки муҳим аҳамиятга эга.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида етакчи ўрин тутаётган фаол тадбиркор қиёфасидаги замонамиз қаҳрамони образини яратиш, мамлакатимиз ижодкорларини ушбу муҳим ишга рағбатлантириш мақсадида “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” республика ижодий танлови эълон қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2018 йил 26 июнь куни мазкур танлов тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда уюшма мутасаддилари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари, ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда танловнинг аҳамияти, асосий мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритилиб, танлов орқали мамлакатимизда инновацион тараққиёт моделларини қўллайдиган, ишлаб чиқаришга илғор ғоялар ва технологияларни жорий этадиган, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган, мамлакатимизни дунёдаги иқтисодиёти ривожланган давлатлар қаторига қўшишга ҳисса қўшадиган, инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган тадбиркор ва ишбилармонларнинг замонавий қиёфасини акс эттирадиган бадиий асарлар, публицистик мақолалар, аудио ва видеолойиҳалар яратиш бугунги куннинг муҳим вазифалардан экани таъкидланди.

Мазкур танлов Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, замонавий ва фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга, юртимизда тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Тадбирда танловни ўтказиш тартиби ҳақида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, ижодий танлов “Энг яхши бадиий асар”, “Энг яхши публицистик асар (матбуот, телерадио, интернет)”, “Энг яхши видеоролик” йўналишларида ўтказилади. Ижодий ишлар 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар қабул қилинади ва танлов комиссияси томонидан 2018 йил 25 ноябрга қадар энг яхши ишлар танлаб олиниб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Ғолиб ва совриндорларга дипломлар ва биринчи ўринга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари, иккинчи ўринга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари, учинчи ўринга энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баробари миқдорида пул мукофотлари топширилади.

Шунингдек, бир нечта номинацияларда рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган. Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

Тадбирда танлов шартлари ва мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар