"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ёшлар кунида янграган шеърлар

Ўқилди: 134

Жонажон юртимиз бўйлаб навқирон авлод тантанаси сифатида нишонланаётган 30 июнь – Ёшлар куни айёми кўҳна ва боқий Бухорода ҳам улкан шодиёнага айланиб кетди. Кўча ва хиёбонлар, спорт мажмуалари, маданият ва истироҳат боғлари, вилоятнинг энг сўлим ва салқин гўшалари байрам туфайли чирой очиб, ёшлар овозига тўлди.

Устоз шоир-ёзувчилар ва ёш истеъдодлар иштирокида кечган “Назм ва наво” кечалари, янги китоблар тақдимоти, “Энг зукко шеърхон”, “Энг фаол китобхон”, “Мен севган қаҳрамон”, “Менинг биринчи китобим” танловлари Ёшлар куни тадбирларига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Айниқса, юртимиз пойтахтидан ташриф буюрган таниқли адиблар – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Умида Абдуазимова ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Туроб Ниёз иштирокида Ғиждувон ва Бухоро туманларида, шунингдек, Бухоро шаҳридаги таълим муассасалари, марказий маданият ва истироҳат боғида  кечган учрашувлар ёшларнинг ижодий иқтидорини синовдан ўтказишда муҳим аҳамият касб этди. Илк назмий машқларини ҳаяжон билан устозлар ҳукмига ҳавола этган ёш қаламкашларга берилган адабий сабоқ ва тавсиялар, устоз шоирлар каломида янграган шеърлар ёшлар олқишига сазовор бўлди.

Учрашувлар давомида Гўзал Рўзиева, Зилола Тошева, Зулфизар Мавлонова, Маҳмуд Муҳиддин, Меҳрибон Шодиева, Юлдуз Усмонова, Шавкат Бобожонов, Динора Умарқулова сингари умидли ёшларнинг шеърият, наср, бадиий публицистика, болалар адабиёти, бадиий таржима йўналишларида, шунингдек, китоб мутолаасида тенгдошларидан анча фаол эканликлари эътироф этилиб, уларга Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар