"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ёш ижодкорларнинг улкан байрами

Ўқилди: 165

Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги сўлим Ўриклисой дам олиш масканида Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари бўлиб ўтди.

Семинарнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенгесбой Каримов, Ўзбекистон халқ шоирлари Анвар Обиджон, Маҳмуд Тоир ва бошқалар сўнгги йилларда миллий адабиётимизни янада равнақ топтириш, ижодкорлар, айниқса, ёш иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Мазкур ҳужжатда ҳам ёш ижодкорларни аниқлаш ва уларнинг иқтидорини юзага чиқариш белгилаб қўйилган.

Истеъдодли ёшларни кашф этиш ва юзага чиқаришда улкан аҳамиятга эга бўлган қутлуғ мактаб, бу шубҳасиз, ёш ижодкорларнинг Зомин семинаридир. 1997 йили асос солинган ва ўша пайтда Жиззах вилояти раҳбари бўлиб ишлаган муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан тамал тоши қўйилган. Бу ижодий мактабда устоз адиблардан оқ фотиҳа олган ёш ижодкорларнинг олд қисми бугун адабий ҳаётимизда фаол қатнашяпти.

Зомин семинарининг бу йилги тадбирларига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан жорий йилнинг апрель-июнь ойларида ҳудудий босқичлари ўтказилди. Ушбу семинарларда ўз ижод намуналари билан иштирок этган 200 нафарга яқин ёш ижодкордан 80 нафари Зомин семинарига йўлланма олди.

Улар уч кун давомида шеърият, наср, драматургия, бадиий таржима, адабий танқид каби йўналишларда устоз адиблардан сабоқ олади, тенгдошлари ижодидан баҳраманд бўлиб, тажриба ва маҳорат оширди.

Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси акциадорлик тижорат Халқ банки томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адиб ва жамият

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар