"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Леся Украинканинг «Марварид ёшлар»и

Ўқилди: 253

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Украина элчихонаси  ҳамкорлигида 2018 йил 10 июль куни украин шоираси Леся Украинканинг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари тўплами – “Марварид ёшлар” китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченко, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ва бошқалар ўзбек ва украин халқлари дўстлигини мустаҳкамлашда адабиётнинг аҳамияти беқиёс эканини таъкидлади. Леся Украинка ижоди ҳақида тўхталиб, унинг шеъриятида халқига, ватанига муҳаббати яққол сезилиб туришини алоҳида қайд этди.

Украин адабиёти тарихидаги ёрқин юлдузлардан бири Леся Украинкадир (1871-1913). Асл исми Лариса Петровна Косач-Квитка бўлган шоира ёшлигиданоқ украин адабиёти классикларининг асарларини жиддий ўқиб ўрганди. Украин адабиётининг фахри Тарас Шевченко ижодини севиб мутолаа қилди.

Биринчи тўплами “Қўшиқлар қанотида” (1893) шоиранинг юксак истеъдоди нишонаси бўлди. Унинг “Ўйлар ва орзулар”, “Акс садо” шеърий тўпламлари жуда машҳур эди. “Самсон”, “Ой афсонаси”, “Ўтмиш эртаги”, “Роберт Брюс, Шотланд қироли”, “Асир”, “Қадимий эртак”, “Бир сўз”, “Миср афсонаси”, “Оппоққина Изольда”, “Улкан баҳодир ҳақида эртак” каби шеърий достонлар муаллифи.

Леся Украинканинг истеъдоди фақат шеърий асарларидагина кўриниб қолмади, унинг “Денгиз узра”, “Муқаддас кеча”, “Бемаҳал”, “Адашиш”, “Дўстлик”, “Хато” каби насрий асарлари ва драмалари фикримиз далилидир. Леся Украинка украин драматургиясининг асосчиларидан бири, адабиётда драма мавқеини кўтарган ижодкор. “Мовийгул”, “Телба”, “Куз эртаги”, “Моғораларда”, “Кассандра”, “Тўқайзорда”, “Тошбағир хўжайин”, “Бояриня” драмалари Украина адабиётида бу жанрнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. “Ўрмон қўшиғи” драмаси эса унинг шоҳ асаридир. Шоира бу асарида халқ оғзаки ижоди ва афсона, мифлардан унумли фойдаланган ҳолда эзгу инсоний туйғуларни тараннум этган.

Унинг ижоди халқимизга ҳам яхши таниш. Унинг 100 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланган. Миртемир, Уйғун, Зулфия, Шуҳрат, Жуманиёз Жабборов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи каби устоз адибларимиз шоира асарларидан намуналарни ўзбек тилига таржима қилган.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Жаҳон шеърияти

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”