"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тоғлар бағрида булоқлар кўз очди

Ўқилди: 291

Зоминнинг пурвиқор тоғлар билан ўралган сўлим Ўриклисой гўшасида юртимиз ёш ижодкорларининг анъанавий семинари бўлиб ўтди.

— Президентимиз ўтган йилнинг апрель ойида Жиззах вилоятига ташрифи чоғида Зомин семинар-анжуманини қайта тиклаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган эди, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. — Чинакам маҳорат майдонига айланган бу мактабда сабоқ олган жуда кўп ёшларимиз бугунги кунда фаол ижод қилишмоқда.

Семинарда ёш ижодкорлар учун бадиий таржима, публицистика, драматургия, шеърият, наср, болалар адабиёти йўналишлари бўйича машғулотлар, маҳорат сабоқлари ўтказилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди томонидан “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида ғолибларнинг илк тўпламлари 20 минг нусхадан чоп этиладиган бўлди. Анжуман якунида иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.
Толибжон ЭРГАШЕВ,
“Халқ сўзи” мухбири.

Манба: http://xs.uz/uzkr/3996

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”