"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Озод ва обод Ватан мадҳи

Ўқилди: 78

Навоийлик ижодкорлар вилоятда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг  27 йиллигига бағишлаб  “Азиз ва ягонамсан, мустақил Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.

Навбаҳор туманидаги Кескантерак аҳоли дам олиш марказида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Навбаҳор туман маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг  27 йиллигига бағишлаб  “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори  остида  маънавий-маърифий   тадбир ташкил этилди. Шоир Баҳриддин Садриддинов Президентимизнинг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг аҳамияти, мустақиллигимиз моҳияти  ҳақида  сўз юритди.  Озод ва обод Ватанимиз мадҳ этилган  мушоирада 14  навбаҳорлик  ёш  ижодкор иштирок этди.

Шу каби тадбир Кармана  туман «Баркамол авлод» болалар марказида ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди