"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китобсиз қалб – чироқсиз уй

Ўқилди: 303

Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда тизимли равишда маънавий-маърифий ишлар давом этмоқда.

«Китобсиз қалб – чироқсиз уй» мавзусида ўтказилган давра суҳбати кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ҳалқ шоири Э. Сиддиқова, Ўзбекистон ҳалқ артисти С.Маннопов ва ёш ижодкорлар Д. Эргашова, А. Абдуқодиров, Ж.Бадалов ватанни мадҳ этувчи ижод намуналари билан иштирок этди. Тадбир давомида Ўзбекистон ҳалқ шоири Эркин Воҳидов асарларида тараннум этилган ватан мадҳи, ҳалқ дарди мавзусидаги шеърлар ҳарбий хизматчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Шарқий ҳарбий округнинг Фарғона вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ўтказилган «Китобхонлик» байрамига бағишланган навбатдаги учрашув ҳам ўзгача кайфиятда ўтди. Тадбирда “Олтин қалам” адабий тўгарагининг бир гуруҳ аъзолари иштирок этди ва ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат мавзуларида шеърлар айтиб тадбир иштирокчиларига ўзгача кайфият улашди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ