"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

«Бағрикенг Ўзбекистон!» ёшлар фестивали вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Ўқилди: 86

Самарқанд шаҳридаги «Ёшлик» истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 майдаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш доирасида «Бағрикенг Ўзбекистон!» ёшлар фестивалининг шеърлар, иншолар, тасвирий санъат, фотосуратлар танлови Самарқанд вилоят босқичи ўтказилди.

Шеър йўналиши бўйича ҳакамлар ҳайъати – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Х.Бобомуродова, Х.Комилов, З.Эшонқулова томонидан ғолиблар аниқланди. Танловда 10-14, 14-19, 20-30 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар билим ва иқтидорларини намоён этди. Фарангиз Отақулова, Маъмуржон Абдужалилов, Жаҳонгир Турсунов биринчи ўринни эгаллади ва Ёшлар Иттифоқининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди