"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Эй дилбарим, эй кўзларинг, жайронларинг-жайронларинг…”

Ўқилди: 135

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бир гуруҳ ходимлари Шарқий ҳарбий округга қарашли Қува туманидаги дала майдонида бўлди.

Муддатли ҳарбий хизматчилар, сержант ва офицерлар жойлашган бу қисмда асли тадбир мақомида бўладиган учрашув қайсидир маънода шеърият кечасига айланиб кетди. Аскарлар орасида ҳам «тузуккина» ёзадиган иқтидорли ёшларнинг борлиги бизни қувонтирди. Очиқ осмон остида ой ҳам яқин кўринади, дашт кенгликларида янграган қалб туғёнлари одамни ҳаяжонга солади…

Қува туман маданият уйи «Анор» ансамблининг жонли куй-қўшиқлари, хонанда Иззатбек Қўқоновнинг дилга яқин наволари кечага файз киритди.

Шоира Зуҳра Алиева таькидлаганидек, xоҳ ёзнинг жазирамаси, xоҳ қишнинг қаҳратони бўлсин, туну кун юртимиз сарҳадларини қўриқлаётган довюрак ўғлонларимиз бор экан – замонамиз тинч, халқимиз хотиржам, ҳаётимиз осуда.

Учрашув сўнгида подполковник А. Абдураҳмонов меҳмонларга ҳарбий қисм номидан миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча