"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Юрт севгиси гул очади тилагимда

Ўқилди: 83

Ватанга муҳаббат, она юртга садоқат билан хизмат қилиш, унинг ҳимоясига шайлик – ўзини юрт тақдирига дахлдор деб билган аскар ўғлонларимизнинг энг муҳим фазилатидир. Улар қалбидаги ҳавас ва ибратга муносиб бу фазилатлар жойларда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давомида такрор-такрор намоён бўлмоқда.

Ана шундай тадбир Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб ўтди. Унда Ёзувчилар уюшмасининг вилоятда яшаб ижод қилаётган аъзолари, ҳарбий  қисм офицер ва аскарлари, уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

“Ватанимни куйлайман жўшиб!” шиори остида ўтказилган мазкур нафосат даврасида ҳарбий қисм аскарларининг она юртимизни тараннум этувчи асарлар бўйича билимлари синовдан ўтказилди. Шеър ёдлаш ҳамда Ватан ҳақидаги қўшиқлар тақдимоти бўйича иқтидорлари имтиҳон қилинди.

Тадбир давомида йигитлик бурчини ўтаётган Ватан ўғлонларининг китобхонлик бўйича унча-мунча китобсевардан қолишмаслиги, шеърий иқтидор ва санъат соҳасидаги изланишлари тобора сайқал топиб бораётгани эътироф этилди.

Анжуман якунида танлов ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди