"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Исломободдан топилган қўлёзма

Ўқилди: 269

 

 

 

Раҳиммамед КУРЕНОВ,

Туркманистон Фанлар академияси

Махтумқули номидаги Тил ва адабиёт

институти етакчи илмий ходими,

филология фанлари номзоди

 Туркманистон Фанлар академияси Махтумқули номидаги Тил ва адабиёт институти мутахассисларининг Покистон Ислом Республикасига илмий сафари пайтида Исломобод Миллий кутубхонаси фондида Бобур девонининг қўлёмаси топилди. Бу қўлёзма 3-сон билан рақамланган папкада бўлиб, жуда ачинарли аҳволда эди.

Қўлёзманинг биринчи варағида настаълиқ хатида битилган “Девони Бобур туркий” деган ёзув бор. Қўлёзманинг боши, ўртаси ва охиридаги саҳифаларга анчагина зиён етган.

Қўлёзма қоғози ва хаттотнинг услуби китоб Бобур яшаган даврда ёки ундан сал кейинроқ битилганидан дарак беради. Яқиндан танишиб чиқилганда аён бўлдики, китоб учта асарни ўз ичига олган. У “Мубаййин”дан бошланади, кейин “Девон”, охирида эса Бобурнинг “Аруз рисоласи” ёки “Мухтасар” асари билан якунланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Бобурнинг Исломобод Миллий кутубхонасида сақланаётган ушбу қўлёзмаси шу пайтга қадар илмий жамоатчиликка маълум эмас эди.

Мен Тошкентда 7-8 август кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференцияга мана шу қўлёзманинг топилиши билан боғлиқ маъруза билан қатнашмоқдаман.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

 

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Мақолалар, Халқаро конференция

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар