"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Жазони ижро этиш муассасасида «Энг яхши китобхон» танлови

Ўқилди: 156

Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Нурота туманидаги Чуя қишлоғида ўтказилган ана шундай тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раҳбари Б.Садриддинов, «Нурнома” газетаси муҳаррири, адиб Л.Бозоров ҳамда бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этди.

Тадбирда мустақиллигимиз моҳияти ҳақида сўз юритилди, озод ва обод Ватанимиз мадҳ этилган мушоира куй ва қўшиқларга уланди.

Бу каби тадбирлар Конимех аҳоли дам олиш маркази ҳамда Навоий шаҳридаги 46-жазони ижро этиш муассасасида ҳам ташкил этилди. Жазони ижро этиш муассасасида ўтказилган «Энг яхши китобхон» танлови қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча