"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ободлик кўнгилдан бошланади

Ўқилди: 64

Ҳар йили мустақиллик байрамимиз юртимизда катта тантаналар билан нишонланади, эътиборлиси, байрамлар ҳар йили ўз шиори, ғоясига эга бўлмоқда.

Бу йилги байрам шодиёналари “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилмоқда. Вилоят ҳокимлиги томонидан мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва нишонлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ва байрамолди маънавий-маърифий тадбирларни ўтказувчи тарғибот-ташвиқот гуруҳи тасдиқланган. Тарғибот-ташвиқот гуруҳида вилоятнинг таниқли ижодкорлари, уюшма аъзолари, ёш ижодкорлар, “Зулфияхоним клуби”нинг аъзолари, санъаткорлар фаол иштирок этмоқдалар. Айни кунларда тарғибот гуруҳи аъзолари йирик меҳнат жамоаларида, муассаса ва корхоналарда, туманларнинг энг чекка қишлоқларида бўлиб, вилоятдаги улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида аҳолининг барча қатламларига гапириб бермоқдалар. “Обод қишлоқ” дастури доирасида, “Ободлик кўнгилдан бошланади” мавзуларида суҳбатлар, маърузалар ва ижодий учрашувлар уюштирмоқдалар.

2018 йилнинг 24 июль куни тарғибот гуруҳи  “Оқолтиндон маҳсулотлари”ҳиссадорлик жамияти фаоллар залида ана шундай маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни “Ойдин йўл” газетаси бош муҳаррири Зебо Ҳайдарова очиб,  вилоятдаги ижобий ўзгаришлар, юксалишлар ҳақида гапирди. Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева “Ободлик кўнгилдан бошланади” мавзусида маъруза қилди, тадбир аҳлига ўзининг янги шеърларидан ўқиб берди.

Гулистон давлат университети доценти, тарихчи олим Шомурод Бекмуродов бугунги кунда Сирдарё вилоятининг қиёфаси мутлоқ ўзгараётганлиги, вилоятга киритилаётган хорижий инвестицияларнинг вилоят иқтисодиётини мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида гапириб, тадбир аҳлини яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди