"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

«Илҳом» адабий-ижодий клуби анжумани

Ўқилди: 187

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими қошидаги «Илҳом» адабий — ижодий клубининг мустақилликнинг 27 йиллигига бағишланган «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистон!» мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Унда Жарқўрғон ва Қумқўрғон тумани ижодкорлари иштирок этди. Зомин семинари қатнашчиси Гулмира Абдурайимова, иқтидорли ёшлардан Гулноза Рўзиева, Лобар Бердиева, Шоҳсанам Шойимова ва бошқа клуб аъзолари Ватан ҳақида шеърлар ўқиди. Сизга маълумки, 40 йил давомида адабий клубда улғайган ижодкорлар республика шоир ва ёзувчилар сафидан ўрин олган.

Бугун бўлиб ўтган мушоира шундай ишонч уйғотдики, бугунги ёш ижодкорлар орасидан ҳам буюк ижодкорлар етишиб чиқади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча