"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китобхонлик тадбирлари

Ўқилди: 73

Бобур номидаги Андижон вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги “Бобур издошлари” адабий тўгараги аъзолари ўртасида китобхонлик тадбирлари бўлиб ўтди.

“Китоб оламига саёҳат” мавзусидаги тадбирда устоз адиблар Фарид Усмон, Абдураҳим Бозорбоев сўз олиб, ушбу кутубхонанинг тарихи ва ноёб китоблар мажмуи ҳақида сўзлади. Шундан сўнг, Абдураҳим Абдиев, Муродил Жўраев, Холида Ҳасанова, Робия Жўраева каби ёш ижодкорлар ўртасида мушоира ўтказилди.

Маржона Аҳмедованинг болалар адабиёти йўналишидаги “Кулча”, “Билмасвой” каби шеърий машқлари устозларнинг эътирофига сазовор бўлди. Давра кутубхонанинг доимий китобхонлари, тўгарак аъзоларининг ўзаро баҳс-мунозаралари, таниқли адибларнинг сара асарлари муҳокамаси билан қизғин тус олди.

Андижон шаҳридаги Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида Андижон туманида жойлашган “Боғишамол” болалар оромгоҳида дам олаётган кичкинтойлар билан ёзувчи-шоирларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ижодкорлар Восит Аҳмад, Дурбек Қўлдошев, Орифҳожи Мелиев, Музаффархон Маматхонов улуғ шоир Алишер Навоий ҳамда мумтоз адабиётимизнинг бошқа вакиллари ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, оромгоҳ тарбияланувчилари Навоий ғазалларидан ва ўз ижод намуналаридан ўзбек, рус, инглиз тилларида ўқиб бердилар.

Савол-жавоб танловида фаол қатнашган Тўмарис Муҳаммаджонова, Фарангиз Абдусатторова, Эъзоза Араббоевага учрашувда қатнашган адибларнинг китоблари тақдим этилди.

– Замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда барпо этилган оромгоҳимизда бир мавсумда уч юз нафар болажонлар дам олади, – дейди оромгоҳнинг мавсумий директори Зулхумор Ғаниева. – Ушбу тадбирга 156 нафар кичкинтойларни олиб келдик. Китобхонлик маданиятини ошириш бўйича ҳар куни қизиқарли давра суҳбатлари ўтказяпмиз. Бугунги саёҳат доирасидаги учрашув ҳаммамизда катта таассурот қолдирди.

Вилоятдаги бошқа оромгоҳларда ҳам мана шундай китобхонлик соатлари, шоир ва ёзувчилар билан давра суҳбатлари, китоблар муҳокамасига доир тадбирлар ўтказилмоқда.

Барно Солиева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Андижон вилоят бўлими
етакчи мутахассиси

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди