"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Буюклигинг унутма аёл

Ўқилди: 152

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги олдидан Фарғона вилоятида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда Ёзёвон туманида «Буюклигинг унутма аёл» деб номланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда «Онажоним шеърият» адабий тўгарагининг раҳбари, таниқли шоира Ўктамхон Солиева ҳамда бир қатор ёш ижодкорлар ўзларининг ижод намуналари билан муҳтарама аёлларимизга бир олам қувонч ҳадя этди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Зулайхо Маҳкамова барчани байрам билан қутлаб, шоира қизларимизнинг ижодига юксак парвозлар тилади.

Тўгарак аъзолари ижросидаги шеърлар, қўшиқлар, Нодира ва Увайсий ҳаёти акс этган саҳна кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча