"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Қалбларда Ватан мадҳи

Ўқилди: 70

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимида мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда «Садоқат» тўгарагининг аъзолари ва таниқли ижодкорлар иштирок этишди. Самарқандлик шоир Тоҳир Хақбердиев юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, қурилишлар, кундан-кунга чирой очаётган шаҳримизнинг ободлиги ва бугунги ёшларимизнинг келажакдаги истиқболи ҳақида сўзлади. Тўгарак аъзолари Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, мустақиллик, инсонийлик, ота-онага ҳурмат мавзусидаги шеърларидан намуналар айтишди.
Шунингдек, «Садоқат» тўгарагининг аъзолари Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди. Аввало, мустақилликка асос солган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди. Кейин янги қурилаётган бинолар билан танишди. Қадим шаҳарнинг тарихий обидаларини, табаррук қадамжо ҳисобланган Регистон майдонини айланишди. Амир Темур, Руҳобод, Бибихоним мақбараларини зиёрат қилиб, яхши таассуротлар билан қайтишди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди