"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

«Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!»

Ўқилди: 82

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ушбу шиор остида бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари ва адабий кечалар иштирокчиларга бир олам завқ-шавқ ва кўтаринкилик бағишламоқда. Сирдарё вилоятининг барча  туман ва шаҳарларида, чекка қишлоқларида бўлиб ўтаётган бу тадбирларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёш ижодкорлар, “Зулфияхоним қизлари  клуби”нинг аъзолари фаол иштирок этмоқдалар.

6-сонли Мирзаобод Мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” номли ижодий учрашувда маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар вакиллари, ёш ижодкорлар ва санъатсеварлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан “Наврўз” маҳалласи фаоли, кекса педагог Ражаб Абдураҳмоновнинг сўзлари барчани чуқур ҳаяжонга солди:

– Бундай ёруғ кунларни кўриш бизга насиб этганига минг бора шукр айтамиз, – деди у. – Фарзандларимизнинг онгига, шуурига бу кунлар ўз-ўзидан бунёд этилмаганини сингдирайлик. Мустақиллик учун курашган ота-боболарининг, оналарининг сабр билан, матонат ва кучли ирода билан мана шундай жаҳонга танилган юрт, мамлакат бунёд этганини тушунтирайлик. Уларда фахр ҳиссини уйғотайлик, изимиздан юришга, тилакларимизни амалга оширишларига ундайлик, керак бўлса қўлларидан маҳкам тутиб йўлга солайлик. Негаки шу озод ва обод Ватан бизники, мана шу қора кўзларники! Уни дунёда тенги йўқ мамлакат сифатида юксалтириш ёшларнинг маънавиятига, маърифатига, илму салоҳиятига боғлиқ!

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Н.Қосимова, Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси, шоир Й.Карим, “Зулфияхоним қизлари клуби” раиси, ёш ижодкор С.Мусурмонова ўзларининг она-Ватан ва озодлик, ёшлик ҳақидаги янги шеърларидан ўқиб беришди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди