"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Устозларнинг қутлуғ изидан…

Ўқилди: 155

Ўзбекнинг қахрамон шоири Эркин Воҳидовнинг ижодий мероси шубҳасиз халқимизнинг кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳам шоирнинг бетакрор шеърларидан баҳраманд этиш, қолаверса, бу мероснинг ёшларимиз манаъвиятига улкан ижобий таъсирини назарда тутган ҳолда туман, шаҳарларда фаолият олиб бораётган адабий тўгараклар ўртасида «Баҳри байт» танловини эълон қилган эдик.

Куни кеча Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернатининг мажлислар залида танловнинг биринчи босқичи ўтказилди. Илк босқичда «Олтин қалам» ва «Онажоним шеърият» тўгараги аъзолари ўзаро беллашдилар. Ёш иштирокчиларнинг ижро маҳорати, хотира кучи, топқирлиги томошабинлар ҳайратига сабаб бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иккала жамоа ҳам ҳақли равишда ғолиб, деб эълон қилинди. Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан барча иштирокчилар ва тўгарак раҳбарлари эсдалик совғалар, китоблар жамланмаси билан тақдирланди. Танловнинг кейинги босқичида «Надимий»(Қува тумани) ва «Ҳўқанди латиф»(Қўқон шаҳри) адабий тўгараклари беллашадилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча