"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китобхонлик танлови

Ўқилди: 46

Абдулла Орипов номидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати залида ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Энг яхши ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Танловда вилоятдаги 11 та ҳарбий қисмдан бир нафардан ёш китобхонлар иштирок этдилар. Танлов икки (“Бадиий асарлар билимдони” ҳамда “Буюк мутафаккир ва адиб” ) шартлари асосида ўтказилди. Танлов жараёни жуда қизиқарли кечди. Танловда ёш ҳарбийлардан Муродов Бекзод 1-ўринни, Эсоналиев Суҳроб  2-ўринни, Асатуллаев Аброр 3-ўринни эгалладилар. Холмуратов Қувондиқ ҳамда Зулҳайдаров Абдуғани фаол китобхон номинациясида ғолибликни қўлга киритдилар.

Ғолиблар эсдалик совғалари ва дипломлари  билан тақдирландилар. Барча иштирокчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими томонидан китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди