"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тожикистон делегацияси Самарқандда

Ўқилди: 62

Тожикистон Республикаси маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода бошчилигидаги Тожикистон дўстлик делегацияси аъзолари Самарқандга келишди.

Улар Самарқанд аэропортида тантанали кутиб олинди. Самарқанд обидалари зиёратидан кейин меҳмонлар вилоят ҳокимлигида вилоятда яшаб ижод қилаётган санъаткорлар, олимлар, ёзувчи-шоирлар, журналистлар билан мулоқот қилишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ҳам қатнашди.

Дастлаб Тожикистон Республикаси маданият вазири ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик, маданий ва адабий алоқалар ҳақида гапириб, пойтахт Тошкент ва навқирон Самарқанд ҳамда бу ердаги ўзгаришлар уларда катта таассурот қолдирганини, бу шаҳар шарқ гавҳари сифатида ҳамма ижодкорга илҳом бериб туришини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари — Хосият Бобомуродова, Фармон Тошев, уюшма вилоят  бўлимининг масъул котиби Тошпўлат Тугалов сўзга чиқиб, меҳмонларни Самарқанд заминида кўриб турганлигидан мамнунлигини билдиришди. Улар Самарқанд адабий муҳити, республикамизнинг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маданият, ижод аҳлига кўрсатилаётган ғамхўрликлар, янги асарлар, янги номларни эътироф этишиб, икки халқ адибларининг дўстлиги, ҳамкорлиги, бугунги алоқалар ривожи ҳақида тўхталишди ҳамда ўз шеърларидан ўқиб беришди. Мушоирада меҳмон ва мезбон санъаткорлар, шоирлар фаол иштирок этишди. Ҳамкорликда амалга ошириладиган ижодий режалар, адабий анжуманлар борасида келишиб олишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди