"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Улуғбек Есдавлат ҳам конференцияга етиб келди

Ўқилди: 425

7-8 август кунлари бўлиб ўтадиган “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция иштирок этиш учун Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, шоир Улуғбек Есдавлат Тошкентга келди.

Улуғбек Есдавлат (Ұлықбек Оразбайұлы Есдәулет) 1954 йил 29 апрелда Жанубий Қозоғистондаги Улкан қоратол қишлоғида туғилган. Қозоғистон давлат университетининг журналистика факультетини, Москвадаги М.Горький номидаги Олий адабиёт курсини тамомлаган. Қозоғистон Журналистика академияси ҳақиқий аъзоси, Гуманитар фанлар академияси фахрий академиги, Халқаро турк дунёси шеърияти академияси аъзоси.

2018 йил март ойида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси этиб сайланган.

«Қанат қақты» (1974), «Жұлдыз жарығы» (1977), «Алтайдың алтын тамыры» (1979), «Ұлыстың ұлы күні» (1982), «Ақ керуен» (1985), «Жаратылыс» (1989), «Жүректегі жарылыстар» (1995) каби шеърий тўпламлар муаллифи, шунингдек, унинг «Әбілхаят» (2011) номли эсселар тўплами нашр этилган, икки томлик танланган асарлар тўплами, олти томлик асарлар тўпламлари чоп этилган. Рус тилида унинг «Перевалы Алтая» (1988), «Ахиллесова пята» (2002) номли шеърий тўпламлари, хитой тилида «Заман-ай» (2005), қирғиз тилида «Жүрегім — махаббаттың астанасы» (2011) номли китоблари чоп этилган. Абай номли Қозоғистон давлат мукофоти лауреати (2002), «Құрмет» (2001) ордени билан тақдирланган, «Алаш» халқаро адабий мукофоти совриндори (2000). Россиянинг Олтин Есенин медалига сазовор бўлган (2007). 1984 йилда монгол шоирларининг шеърларини қозоқ тилига таржима қилиб, “Дос журеги” номи билан чоп эттирган. Улуғбек Есдавлат Алишер Навоий ғазалларини қозоқ тилига таржима қилган.

Эслатиб ўтамиз, илк бор ўтказилаётган нуфузли анжуманда  дунёнинг ўттизга яқин давлатидан қирққа яқин ёзувчи ва шоирлар, таржимонлар, адабиётшунос олимлар қатнашади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч… Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч…
Кутаётир онам, ВАТАНИМ! Кутаётир онам, ВАТАНИМ!
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади
Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи