"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Алпомиш” достони корейс тилига таржима қилинганини билармидингиз?

Ўқилди: 176

Маълумки, айни пайтда пойтахтимизда “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур конференция доирасида юртимизга ташриф буюрган Жанубий Кореялик туркшунос олим Ингёнг О билан суҳбатлашдик.

“Алпомиш” достонини Кореяда ҳам севиб ўқишади. Жанубий Кореялик туркшунос олим, Евроосиё ва турк фанлари институти директори, Донгдук аёллар университети профессори Ингёнг О ўзбек фольклорига қизиқиши катта бўлган. У фольклор асарларимизни ўрганиб, “Алпомиш” асарини корейс тилига таржима қилган.
— Ўзбек адабиёти дунёда у қадар машҳур эмас. Аммо ўзбек тилидаги асарлар дунё тилларига таржима қилинишга, ўрганишга лойиқ. У хорижий тилларга кўпроқ таржима қилинса ўқувчиларини топишига шубҳам йўқ. Менинг ўзбек фольклори ва адабиётига қизиқишим катта. Ҳозирда замонавий ўзбек адабиёти ва шеъриятини ўқияпман. Замонавий адабиёт намуналарини корейс тилига таржима қилиш ниятидаман, – дейди ўзбек тилида равон интервью берган Ингёнг О хоним.

Анора Содиқова, ЎзА

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч… Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч…
Кутаётир онам, ВАТАНИМ! Кутаётир онам, ВАТАНИМ!
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади
Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи