"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Халқаро адабий алоқаларни кучайтиришга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди

Ўқилди: 189

Конференция ўз ишини шўъбаларда давом эттирди.

Шўъбаларда “Ўзбек мумтоз адабиётини хорижда ўрганиш ва тарғиб этиш масалалари”, “Ўзбек замонавий адабиётини хорижда ўрганиш ва тарғиб этиш муаммолари”, “Ўзбек адабиётини хорижий тилларга таржима қилиш ва таржималарни тарғиб қилиш масалалари”, “Бадиий таржима соҳаси мутахассислари тайёрлашдаги халқаро илғор тажрибалар” масалаларида конференция иштирокчилари ўз маърузалари билан қатнашди. Халқаро адабий алоқаларни кучайтиришга доир долзарб масалалар юзасидан ижодий мулоқотлар ташкил этилди.

Шунингдек, конференцияда ўзбек адабиёти намуналарини чет элларда нашр қилиш масаласида ҳам бир қанча музокаралар ўтказилди. Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч… Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч…
Кутаётир онам, ВАТАНИМ! Кутаётир онам, ВАТАНИМ!
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади
Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи