"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Президент табриги меҳмонларда катта таассурот қолдирди

Ўқилди: 652

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табриги юртимиз ижодкорлари билан бир қаторда конференцияга келган хорижлик меҳмонларда ҳам катта тассурот қолдирди.

Конференция иштирокчилари билан бўлган суҳбатларда бу яна бир карра ўз ифодасини топди.

Низом ҚОСИМ, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Тожикистон халқ шоири:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табригини диққат билан эшитдим. Жуда самимий, юракдан айтилган сўзлар. Айниқса, “Биз сизларнинг ҳар бирингизни ўзбек адабиёти ва маданиятининг моҳир билимдони ва жонкуяр тарғиботчиси, Ўзбекистоннинг чинакам дўсти, маънавият соҳасидаги ишончли ҳамкоримиз деб биламиз ва сизларнинг олижаноб фаолиятингизни юксак баҳолаймиз”, деган улкан эътирофи барча қатори мени ҳам тўлқинлантириб, илҳомлантириб юборди. Давлатингиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига янги бино қуриб берилгани, Адиблар хиёбони барпо этилгани мамлакатингизда адабиётга, маънавиятга қаратилаётган юксак эътибордан далолат. Табрикдаги “Биз Ўзбекистонда “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” деган чуқур маъноли тамойилга амал қилган ҳолда, жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш масаласига ғоят жиддий эътибор қаратмоқдамиз” деган пурмаъно гаплар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида Ўзбек адабиётининг хорижий дўстлари кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш ташаббуси ўзбек адабиётининг бутун дунёга тарқиб қилинишида, ўрганилишига улкан замин яратиши шубҳасиз. Биз, ижодкорлар бу сўзларнинг амалда рўёбга чиқишида, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини адабий алоқалар орқали мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилишимиз зарур.

Дилсора КОМИЛ (ФОЗИЛОВА), Британия Колумбияси Университети (University of British Columbia) докторанти (Канада):

– Президент табригидаги ҳар бир сўз, ҳар бир кўтарилган масала давлатингиз раҳбарининг адабиётни чуқур билиши ва ундаги муаммоларнинг илдизини яхши ҳис этишини кўрсатиб турибди. Бугунги кунда мамлакатингизда ўзбек миллий адабиётини ривожлантириш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибордан хурсанд бўлдим. “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг ташкил этилиши ҳам ана шу эътиборнинг маҳсулидир. Бу нафақат ўзбек адабиёти тарғиб қилиш, балки халқаро адабий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги янги, умидбахш ташаббусдир.

Хендрик БОЁШОТЕН, Жиованни университети туркология факультети профессори, олим ва таржимон (Нидерландия):

– Мамлакатингизда адабиёт аҳлига, ижод аҳлига кўрсатилаётган эътиборга ҳавас қилса азийди. Бундай эътибор бошқа мамлакатларда деярли йўқ. Кўпгина давлатларда ижодкорлар ўз асарларини хусусий нашрларда чоп эттиради. Ўзбекистонда ижодкорлар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияда қатнашаётганимдан мамнунман. Ўзбекистон Президентининг халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табриги унинг нақадар адабиётга, ижодкорларга нақадар ҳурмат-эҳтиромининг юксак эканини кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

 

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти
Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим
Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
Адиб даҳосига эҳтиром Адиб даҳосига эҳтиром