"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Анор муаллим: Мен ўзимни ўзбек ёзувчиси ҳис қилдим

Ўқилди: 119

Пойтахтимизда ўтаётган “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раиси, таниқли адиб Анор муаллим ва Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раис ўринбосари, филология фанлари доктори Фируз Мустафо иштирокида тадбир ташкил этилди.

Дастлаб меҳмонлар университетга туташ майдондаги Низомий ҳайкали пойига гул қўйди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Озарбайжон Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раиси, таниқли адиб Анор муаллим ва Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раис ўринбосари, филология фанлари доктори Фируз Мустафо, Миллий маданияти маркази директори Самир Аббосов, университет ректори Шавкат Шарипов ва бошқалар халқларимиз, миллатларимиз ўртасидаги адабий алоқалар узоқ тарихга эга эканини ва бугунги кунда янада мустаҳкамланиб, ривожланиб бораётганини таъкидлади.

– Бугун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан танишдик, Ҳазрат Навоий ҳайкали пойига, Низомий ҳайкали пойига гуллар қўйдик. Бу ўзбек ва озарбайжон халқларининг дўстлиги рамзидир. Бу дўстлигимиз янада мустаҳкамланишига ва амалда ўз натижасини беришига ишонаман. Халқингизнинг озарбайжон адабиётига юксак ҳурмат-эҳтиромни кўриб, ўзимни ўзбек ёзувчиси ҳис қилдим, — деди Анор муаллим.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги ўртасида ҳамкорлик меморануми имзоланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” тўгараги аъзолари Низомий шеърларидан ўқиди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди