"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Халқаро адабий ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

Ўқилди: 94

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Литературная газета» бош муҳаррири ўринбосари Анастасия Ермакова, «Адеф» нашриёт-уйи директори Игорь Шпак ва уюшма қошидаги рус адабиёти секцияси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда халқлар, миллатлар ўртасидаги эзгулик, дўстлик мулоқотининг кенгайишида, маънавиятнинг юксалишида адабиётнинг ўрни беқиёс эканини таъкидланди.

— Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси, бу ерда уюшма ва таҳририятлар учун яратилган шароитларни кўриб, тўғриси, кетгим келмай қолди, шундай жойларда ишлашни орзу қилдим, – деди  «Литературная газета» бош муҳаррири ўринбосари Анастасия Ермакова.

Йиғилишда халқаро адабий алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди