"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи халқаро конференцияси иштирокчиларига табрик

Ўқилди: 281

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига

Ҳурматли ҳамкасблар!
Буюк Алишер Навоийнинг қадрли меросхўрлари!
Барчангизни “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб этишнинг долзарб масалалари” халқаро конференцияси очилиши билан табриклаймиз! Кенг миқёсли ушбу анжуман ўзбек бадиий сўзи оламига қизиққан ҳаммани тўплагани қувонарлидир.
Беларусда ҳам бизни сиз билан боғлаб турувчи ришталар бор. 1930-йиллардаёқ ўзбек китобхони белорус халқ ўланчиси Янка Купалани таниб олган эди. 1932 йилда Тошкентда адабий жамоатчилик билан учрашган белорус ёзувчилари Петро Глебка, Илларион Барашка ва Микола Хведорович белорус адабий жараёни, Янка Купала ижоди ҳақида сўзлаб беришган эди. 1942 йилда ўзбек матбуотида Янка Купала ижодидан ўзбек тилига қилинган дастлабки таржималар чоп этилган. “Қизил Ўзбекистон” газетаси шоирнинг “Белорус партизанларига” номли машҳур асарини ўзбек тилида эълон қилди. 1942 йил 7 июлда, Купала вафотидан кейин Белоруссия Фанлар академияси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бевосита иштирокида Янка Купала шарафига илмий конференция ташкил қилди. Машҳур белорус шоири ижодига бағишланган тантанали йиғилиш 1943 йил 27 июнда Ўрта Осиё давлат университетида ўтказилган. Белорус ва ўзбек адабиётшуноси шоир ва таржимон Степан Лиходиевский “Янка Купала ҳаёти ва ижоди” мавзусида маъруза қилган. Иккинчи жаҳон уруши йиллари Тошкент Якуб Колас учун қадрдон шаҳарга айланди. Ўзбекистон пойтахтида уруш йилларида ҳам унинг китоблари чоп этилди. Шоирга ёрдам қўлини аввало ўзбек ёзувчилари узатдилар.
Қадрли дўстлар! Биз конференциянгиз самарали ўтишини тилаймиз, умид қиламизки, у белорус-ўзбек адабий алоқаларини кенгайтириш учун ҳам анъанавий майдонга айланади. Ишонамизки, Янка Купала ва Якуб Колас номлари ва уларнинг ижоди мамлакатимиз қатори Ўзбекистонда ҳам бизнинг инсонпарварлик ҳукм сурадиган, бадиий сўз жаҳолатпарастлик ва хўрликдан ҳимоя қилувчи қалқон бўлган дунёни яратиш учун бўлган умумий интилишларимизни шакллантирувчи муҳим маънавий асос сифатида кераклидир. Ишонамизки, Алишер Навоий ва бошқа ўзбек миллий адабиёти вакилларининг ижоди ҳам бизнинг қадрли Беларусимизда, давлатнинг саъй-ҳаракатлари тинчликпарварлик, яхши қўшничилик ва турли халқлар ўртасида дўстликни қарор топтиришга қаратилган мамлакатда янги куч билан янграйди. Бугунги конференция таржимачиликнинг ривожланишига кўмак беришига тилакдошмиз. Биз Беларусда ўқувчиларга ўзбек замонавий адабиётининг серқирра дунёсини очиш учун имкон берган ҳамма нарсани қилишга тайёрмиз. Адабий журналларимиз, ижтимоий-сиёсий даврий нашрларимиз Ўзбекистон ёзувчилари ўз мамлакатларининг бугунги ютуқлари, бугунги ижобий ўзгаришлари ҳақида ҳикоя қилиб беришлари учун очиқдир. Барчангизга муваффақият, ишларингизга равнақ тилайман.

Беларусь Республикаси Ахборот вазири 
Александр Карлюкевич. 
2018 йил 7 август
Минск ш.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти
Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим
Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
Адиб даҳосига эҳтиром Адиб даҳосига эҳтиром