"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Адабий алоқалар янада мустаҳкамланади

Ўқилди: 329

“Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдавлат билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдавлат икки давлат раҳбарларининг ўзаро дўстона муносабати, барча соҳалардаги ҳамкорлик адабий алоқаларни мустаҳкамлашда ҳам ўз ифодасини топаётганини таъкидлади. Икки халқ ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда адабий алоқаларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Миллий адабиётимизни ривожлантириш, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, бу жараёнда дунё халқларининг, жумладан, қардош элларнинг адабиёти билан яқиндан танишиш, уларнинг энг сара адабий асарларини аслиятидан ўзбек тилига таржима қилиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир.

— Қозоғистондан Ўзбекистон йили, деб эълон қилиниши, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Абай адабий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишга доир қарорнинг қабул қилингани бу икки қардош халқнинг бир-бирига ҳурмат-эътиборининг мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир. Биз қозоғистонлик ижодкорлар бундан жуда мамнун бўлдик. Бу давлатингиз раҳбарининг адабиётга, ижод аҳлига кўрсатаётган эътиборининг ёрқин ифодасидир, – деди Улуғбек Есдавлат.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

 

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти
Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим
Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
Адиб даҳосига эҳтиром Адиб даҳосига эҳтиром