"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Адабий алоқалар мустаҳкамланмоқда

Ўқилди: 140

Озарбайжон Ёзувчилар бирлигининг «Адабиёт газетаси»нинг 1 сентябрь кунги сонида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг шеърлари озарбайжон тилида чоп этилди. Шеърларни озарбайжон тилига Давронбек Тожиалиев, Гунел, Шаҳло Қосимова ва Шоҳмаммад Доғлароғлу таржима қилган.

«Адабиёт газетаси» ҳамда «525-чи газета» номли рўзноманинг  2018 йил 18 август кунги сонларида  Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раиси, халқ ёзувчиси Анор муаллимнинг «Ўзбекистондаги учрашувлар» номли мақоласи эълон қилингани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Мақолада Анор муаллимнинг 7-8 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияда иштироки, учрашувлар, тадбирлардаги учрашувлар, нуфузли конференциядан олган таассуротлари, мамлакатимизда адабиётга қаратилаётган эътибор, ижодкорлар учун яратилаётган шароитлардан ҳавас ва ҳайратлари ўрин олган.

 

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адиб ва жамият, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”