"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳарбийлар ҳузурида

Ўқилди: 121

Юртимиз тинч, хонадонларимизда ҳаётидан мамнун оналарнинг аллалари янграмоқда. Сурхондарё вилоятида ҳам Ватанимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги кенг нишонланмоқда. Жойларда, маҳаллаларда, ҳарбий қисмларда, ўқув юртларида, ташкилот ва муассасаларда улуғ айём муносабати билан маънавий-марифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда ташкил этилган ана шундай ижодий-маърифий учрашувлар ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди. Ватан чегарасини қўриқлаётган ҳушёр ва довюрак аскарларимиз ҳузуридаги ижодий мулоқотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Менгнор Олломурод, Журналистлар ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Норқувват Тўраев ва Термиз шаҳар санъат коллежи директорининг маънавий ишлар бўйича ўринбосари Саида Турсунова мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталигимизни таъминлашда ҳарбийларимиз муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Тадбирда шоирлар томонидан Ватан, истиқлолни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисми ҳамкорлигида байрам тадбири ташкил этилди. “Аёл ва замон» газетаси бош муҳаррири, журналист Комила Юсупова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими фаол ижодкорлари, шоирлар – Донохол Жумаева, Дилдора Ашурова, Вазира Сайфуллаеванинг дил табриклари ва шеърлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва ҳарбий қисмлар ўртасида тузилган режа асосида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳарбий қисмларда қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”