"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Амирқул Карим китоблари тақдимоти

Ўқилди: 54

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2018 йил 7 сентябрь куни шоир, публицист ва таржимон Амирқул Каримнинг «Буюклик йўли», «Кўк қушлари», «Тарихнинг узилган парчаси», «Истиқлол тарихидан лавҳалар» китоблари тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Амирқул Каримнинг меҳнат ва ижодий фаолияти давомида ёзган кўплаб публицистик, адабиётшуносликка оид мақолаларида Ватанимиз мустақиллиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳияти, миллий-маданий меросимиз, ёшлар муаммолари мавзулари, шеърларида эса Ватан, она замин, муҳаббат ва умр моҳияти каби ўлмас мавзулар кенг ўрин олгани таъкидланди.  

Меҳнат фаолиятини ҳозирги «Ёшлар овози» газетасида бошлаб (1985-89), кейин «Ёш куч» журнали бўлим бошлиғи (1989-91), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида (1991-1996) ходим, бўлим бошлиғи, Халқаро ахборот таҳририяти Бош муҳаррири, Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раиси (1996-2003), айни вақтнинг ўзида «Ҳуррият» мустақил газетаси Бош муҳарири (2002-2003) вазифаларида ишлади. 2003 йил март ойидан Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди раиси сифатида фаолият юритмоқда.

1975 йилдан буён «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ҳуррият», «Моҳият», «Туркистон», «Ҳаёт», «Даракчи», «Карвон қўнғироғи» каби кўплаб газеталарда, «Шарқ Юлдузи», «Жаҳон адабиёти», «Ёшлик», «Ёш куч», «Санам», «Тафаккур» каби журналларда, телевидение ва радиода мунтазам равишда шеърлар, таржималар, публицистик туркумлари чоп этилган.

Ижодий ва ижтимоий фаолияти туфайли бир неча маротаба «Йилнинг энг яхши журналисти» мукофотига, 4 маротаба «Мустақиллик» кўкрак нишонига муносиб кўрилди. Педагогик фаолияти, «Психология» дарслигини яратишдаги иштироки учун «Олий таълим аълочиси» деб эътироф этилган. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва қурилиш академиясида, Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг «Машав» курсларида таҳсил олган. «Ўзбекистон-Россия», «Ўзбекистон — Хитой», «Ўзбекистон-Иордания», «Ўзбекистон-Жанубий Корея» Дўстлик жамиятлари Кенгаши бошқарув аъзоси.

Тадбирда яқинда нашр этилган Амирқул Каримнинг Амир Темур соҳибқирон тарихига бағишланган «Буюклик йўли», Ватан мадҳига бағишланган лирик шеърлардан иборат «Кўк қушлари», публицистик мақолалар мажмуаси бўлган «Тарихнинг узилган парчаси», миллий мустақиллигимиз илк йиллари ҳақидаги «Истиқлол тарихидан» лавҳалар китоблари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адиб ва жамият, Янгиликлар

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди