"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Бурч, масъулият ва садоқат

Ўқилди: 153

Сурхондарё воҳаси бўйлаб ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида ҳарбий қисмларда ижодий учрашувлар, маънавий-маърифий ишлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Менгнор Олломурод, Журналистлар ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Норқувват Тўраев сўнгги йилларда миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясининг қабул қилингани, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг кучайтирилгани миллий армиямиз сафларини мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш имконини бераётганини таъкидлади.

Тадбирда ижодкорлар томонидан она Ватан, мустақиллик, ватанпарварлик ва мардлик мавзуларида шеърлар ўқилди. Ҳарбийлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими 

адабий ходими Донохол Жумаева

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”