"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН

Ўқилди: 216

ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН

Бу дунёда кураш кетар туну кун,
Ҳар қарич онг, ҳар бир қарич қалб учун.
Уйғон болам, энг бебаҳо бахт учун –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Жаҳолатнинг байроғи ҳам қорадир,
Инсон яшар ёруғлик барҳақ учун.
Ҳар ўғил-қиз, билсанг, жигарпорадир –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Ошу нон, деб ном сотганлар, аё, сиз,
Ўйламангким, рўзғорлари талх учун.
Кураш кетар тинимсиз ва аёвсиз –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Разолат тинч турмас ахир ҳеч қачон,
Отлангандай ҳар тонг ҳарбу зарб учун.
Ҳушёр бўлгил, бедор бўлгил, болажон –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Боболаринг хокин бориб суриштир,
Туғлари-ю туғроларни кўр кучин:
Умрлари бошдан оёқ курашдир –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Маърифатдан нажот изла, иста ком,
Ўқиган ҳар бир китобинг бир устун.
Бир қўрғондир, мустаҳкам бир истеҳком –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Давр сендан шиддат кутар, жадал қил,
Ёш жонингга шунча таҳдид, хавф учун.
Умрингни ҳар онин жангу жадал бил –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Шу миллатнинг кўрки сенсан, нақши сен,
Жисму жонинг сафарбар эт, қалқ бутун.
Ёвузликка ўзингтургин қарши сен –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Элнинг шаъну шавкати, ҳам зиёси,
Сўнмас асло то бор экан бу очун.
То уйғоқцир ҳар бир кўзи қароси –
Ватан учун, миллат учун, халқ учун.

Сирожиддин САЙЙИД,

Ўзбекистон халқ шоири

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА! ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА!
ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР
ЁШ ИЖОДКОРЛАР ОЙБЕК УЙ-МУЗЕЙИДА… ЁШ ИЖОДКОРЛАР ОЙБЕК УЙ-МУЗЕЙИДА…