"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ватаним – обод қўрғоним!

Ўқилди: 77

Бугун ижод аҳли тез-тез мурожаат қиладиган мавзулар қатори яна биттага бойиди. Мамлакатимиз бўйлаб оммавий йўсинда қулоч ёзган тадбиркорлик ташаббуслари, инновацион ғоя ва таклифлар, фаол тадбиркорлар ва ишбилармон юртдошларимиз сиймоси янгича талқинларда сўз санъатига кириб келмоқда.

“Бухоро китоб олами” маърифий мажмуасида “Ватаним – обод қўрғоним!” шиори остида ташкил этилган тарғибот тадбирида, аввало, ана шулар ҳақида сўз борди.

Мулоқот аввалида сўз олган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Олимов партия, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида эълон қилинган “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” республика танловининг мақсад-моҳияти, ундан кўзланган натижалар, танлов шартлари ва йўналишлари хусусида маълумот бериб, воҳа қаламкашларини мазкур танловда фаол иштирок этишга чақирди.

Тадбир давомида ўтказилган уюшма аъзолари ҳамда фаол қаламкашларнинг янги китоблари тақдимоти ижодий мулоқот ва мушоирага дебоча бўлди. Бахшулла Ражаб, Сулаймон Шодиев, Ибодат Ражабова, Абдунаби Ҳамро, Шодмон Сулаймон сингари ижодкорларнинг мумтоз ва замонавий адабиётимиз хусусидаги мулоҳазалари, шеър ва ғазалларини ёш китобхонлар илиқ қарши олишди.

Юртимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган нафосат давраси якунида вилоятда сўз санъатини ривожлантириш ва тарғиб этишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ устозлар ва фаол ёш қаламкашлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими   

 

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Мақолалар, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди