"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Фарғонада яна бир қутлуғ байрам!

Ўқилди: 66

Бугун Фарғона шаҳрида жойлашган Ўзбекистон ИИВ Ички ишлар ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Фарғона шаҳар Марказида Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқованинг ижтимоий буюртма асосида ёзилиб яқинда нашр этилган “Барҳанларда унган гул” ҳамда “Она ҳақида қўшиқ” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

“Барҳанларда унган гул” китоби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ҳодими, таниқли фермер Лолахон Муродова ҳаёти ва иш фаолиётига бағишланган бўлиб, тақдимот маросимида китоб қаҳрамони ҳам иштирок этгани йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди. Шоиранинг ушбу китоблари орқали аёл бардоши, туйғулари давр силсилалари, машаққат бўронларида парчаланмайдиган мўжиза эканлигини англаб етиш мумкин.

Ушбу китоблар билан танишиб чиққан китобхонлар қаҳрамонлар тимсолида жиддий меҳнатсиз ҳалол ғалабага эришиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди