"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Адиб ва жамият” рукни остидаги янги китоблар тақдимоти

Ўқилди: 109

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2018 йил 11 сентябрь куни “Адиб ва жамият” рукни остида нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, иқтидорли ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда барча соҳалар қатори адабиёт ривожига қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар, айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 августдаги ижодкор зиёлилар билан ўтказган тарихий учрашувидан кейин адабиётимизда рўй берган жонланиш, ижобий ўзгаришлар ижодкорларни Ватан ва халқ олдидаги масъулиятини ҳис этишга ундаётгани, янги асарлар яратишга илҳомлантираётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида уюшма аъзоларининг ижтимоий-маънавий фаоллиги ва масъулиятини ошириш, уларни халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан эришилаётган туб ўзгаришларни теран акс эттиришга қаратилган юксак бадиий асарлар яратишга рағбатлантириш, уюшма аъзоларининг моддий ва маънавий манфаатларини, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун ҳар томонлама шароит яратиб бериш, машаққатли ижодий меҳнатини адолатли баҳолаш каби вазифалар белгилаб берилган.

Ана шу эътибор ва ғамхўрликка жавобан яратилган бир қатор асарлар “Адиб ва жамият” рукнида нашр этилди.

Шу кунга қадар “Адиб ва жамият” рукнида нашр этилган китоблар – Анвар Обиджоннинг “Фарғоналиклар” эссе сафарномаси, Эшқобил Шукурнинг “Бобо сўз изидан” сўз ҳақида тадқиқотлари, Энахон Сиддиқованинг “Барханларда унган гул” лиро-эпик қиссаси, Иқбол Мирзонинг “Зарб” қиссаси, Маҳмуд Тоир – “Янгиланаётган Ўзбекистон” шеърлар ва мақолалар тўплами, Шодмонқул Салом “Кўнгил обидасига йўл” публицистик мақолалар тўплами, шунингдек, “Мен Ўзбекистон фуқаросиман” ва “Халқ қалбига йўл” публицистик мақолалар тўпламлари.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адиб ва жамият, Янгиликлар

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди