"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Шеърият шайдолари ҳузурида

Ўқилди: 172

Ҳар гулнинг ўз ифори, ҳар булбулнинг ўз овози бўлгани каби адабиёт бўстонида илдиз отиб, нурли келажак сари бўй чўзаётган навқирон ниҳол — ёш шоирларнинг ҳам ўз сўзлари, самимий битиклари бор.

Муҳаммад Юсуф номидаги “Шеърият шайдолари” ўқув тўгараги Сайхунобод тумани ёшлари орасида ном қозонгани бежиз эмас. Бу  тўгаракда ёш қаламкашларнинг  илк қораламалари муҳокама қилинади, саралари  матбуотга  тавсия қилинади. Қисқача айтганимизда, катта адбиётга йўл мана шу  тўгарак йўлакчасидан бошланади.

“Шеърият шайдолари” тўгарагининг  навбатдаги машғулоти Ўзбекистон Халқ шоири устоз Ҳалима Худойбердиеванинг порлоқ хотирасига бағишланди. Сирдарё бўйларида камол топган  икки забардаст  Халқ шоирлари — Тўра Сулаймон ва Ҳалима Худойбердиева бугунги ёш авлод учун  ибрат ва  катта фахрдир.

“Муқаддас аёл” деб номланган тадбирда  иштирок этган ота-оналар,  устозлар ва кўп сонли ижодкорлар Ҳалима Худойбердиева ҳақидаги эсдаликлардан, ҳаётий хотиралардан воқиф бўлишди. Ўқувчилар шоиранинг шеърларидан ёд ўқишди. Унинг шеъри билан айтиладиган қўшиқлар янгради.Инсондан қоладигани яхши ном ҳам яхши амаллардир. Устоздан асрларга татигулик қатор китоблар билан бирга яхши ном қолгани кўнгилларга таскин беради.

Машғулотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Ортиқбоева, бўлимнинг бош мутахассиси Н.Қосимова  устоз-шоира ҳақида иштирокчиларга  атрофлича маълумот беришди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг  Ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими раҳбари, истеъдодли шоира Фароғат Худойқулова ҳам иштирок этди. Унинг  Ҳалима Худойбердиева ҳақидаги эсдаликлари ва шеъри барчада катта таассурот қолдирди.

 Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адиб ва жамият, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”