"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Шукуҳли кунлар шукронаси

Ўқилди: 57

Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ёш ижодкорларни ўзига жамлаган адабий таянч тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Тўгаракка устоз ижодкорлар, ижодкор муаллимлар раҳбарлик қилади. 

Хусусан, Боёвут туманидаги “Ёш қаламкашлар” тўгарагига  шоира Сайёра Эрназарова ва  ижодкор муаллим Шуҳрат Ҳаким етакчилик қилишса, Сайхунобод туманидаги  адабий тўгаракни ёш  шоир Азиз Хўжамбердиев моҳирона  шакллантирмоқда.

Куни кеча  Муҳаммад Юсуф номли “Шеърият шайдолари”  ўқув тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Машғулот тўгарак аъзоларининг “Шукрона” номли шеърлар тўпламининг тақдимотига бағишланди.

Тўпламга  қаламлари анчагина чархланиб қолган  ўғил-қизларнинг шеърлари, ҳикоялари жамланган. Тақдимот  маросимида иштирок этган Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмасининг Ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими раҳбари Ф. Худойбердиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ. Ортиқбоева ҳамда уюшма бош мутахассиси Н. Қосимова ёш қаламкашларни илк муваффақиятлари билан қутлашди ва оқ йўл тилашди. Тўгарак раҳбари А. Хўжамбердиевнинг саъй ҳаракатлари ва Ёшлар иттифоқи  Сайхунобод тумани кенгаши ҳомийлигида нашр этилган ушбу тўплам нафақат қаламкашларни, барчани, айниқса ота-оналарни беҳад мамнун қилди. Шунингдек тўпламдан шеърлари ўрин олган  Гулзода Қаҳрамонова, Муҳаммадалихон Абдукариомв, Шоҳсанам Очилова, Дилноза Мухторова, Дилмурод Давлатов, Гулшода Қурбонова каби  ижодкорлар ўз шеърларидан намуналар ўқиб даврага файз киритишди.Жаннатмакон юртимизнинг шукуҳли кунлари шукронасини акс эттирадиган ушбу китоб тақдимоти  дилбар байрамга айланиб кетди.

Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди