"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳамкорларга миннатдорлик билдирилди

Ўқилди: 60

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2018 йил 12 сентябрь куни  шу йилнинг 7-8 август кунлари пойтахтимизда ўтказилган «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзуидаги халқаро конференциянинг ташкил этилишида фаол қатнашган, жонбозлик кўрсатган ҳамкор ташкилотларнинг бир гуруҳ вакилларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда миллий адабиётимиз ривожида ва халқаро миқёсда кенг оммалашишида муҳим аҳамиятга эга бўлган нуфузли конференцияни юқори савияда ташкил этишда жонбозлик кўрсатган ҳамкор ташкилотчиларга, ижодкорларга алоҳида миннатдорлик билдирилди. Ушбу ижодий анжуман миллий адабиётимиз ривожи йўлида амалга оширилган ишларни сарҳисоб этиш, жаҳон адабиёти муҳитига кенгроқ назар ташлаш, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти дурдоналари билан кенгроқ танишиш, уларни хорижий давлатларда мунтазам чоп этиб бориш, ижодкорларнинг ўзаро фикр алмашиши, домимий дўстона, ижодий алоқалар ўрнатиши йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Илк бор ўтказилган нуфузли анжуманда Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раиси, атоқли ёзувчи Анор муаллим, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдавлат, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Низом Қосим, шунингдек, АҚШ, Арманистон, Афғонистон, Беларусь, Германия, Жанубий Корея, Канада, Қирғизистон, Литва, Миср, Молдова, Нидерландия, Озарбайжон, Россия, Сербия, Туркия, Туркманистон, Украина, Франция, Ҳиндистон, Швеция, Эрон, Япония каби дунёнинг ўттизга яқин давлатидан қирққа яқин ёзувчи ва шоирлар, таржимонлар, адабиётшунос олимлар иштирок этди.

Анжуманда “Ўзбек мумтоз адабиётини хорижда ўрганиш ва тарғиб этиш масалалари”, “Ўзбек замонавий адабиётини хорижда ўрганиш ва тарғиб этиш муаммолари”, “Ўзбек адабиётини хорижий тилларга таржима қилиш ва таржималарни тарғиб қилиш масалалари”, “Бадиий таржима соҳаси мутахассислари тайёрлашдаги халқаро илғор тажрибалар” масалаларида конференция иштирокчилари ўз маърузалари билан қатнашди. Халқаро адабий алоқаларни кучайтиришга доир долзарб масалалар юзасидан ижодий мулоқотлар ташкил этилди. Шунингдек, конференцияда ўзбек адабиёти намуналарини чет элларда нашр қилиш масаласида ҳам бир қанча музокаралар ўтказилди. Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, албатта. Давлатимиз раҳбарининг адабиётимиз ривожи йўлидаги улкан ислоҳотлари, эътибор ва ғамхўрлиги, шунингдек, адабиётимизнинг фидойилари, жонкуярлари – ташкилий гуруҳ, ишчи гуруҳ вакиллари, ташкилотчилар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, волонтёр ёшларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли конференция юқори савияда ташкил этилиб, юртимизга келган меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда ана шундай фидойи ва жонкуяр ташкилотчилар уюшма томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адиб ва жамият, Халқаро конференция, Янгиликлар

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди