"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ёшлар кутган учрашув

Ўқилди: 349

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3652-сон қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2018 йил 20 сентябрь куни «Маънавият соати» дарси доирасида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо билан «Қалқон бор, қалъа бут, қўрғон мустаҳкам» деб номланган адабий учрашув бўлиб ўтди.

Иқбол Мирзо (Иқболжон Мирзаалиев) 1967 йил, 1 майда Фарғона вилояти, Бағдод туманига қарашли Қўштегирмон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2005). Дастлабки шеърлар тўплами — «Юракнинг шакли» (1993). Шундан сўнг шоирнинг «Кўнгил», «Сени соғинаман» (1994), «Мени эслайсанми» (2000), «Танланган шеърлар» (2002), «Қўшиқларим» (2004), «Сени бугун кўрмасам бўлмас» (2005) сингари китоблари нашрдан чиққан. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1999).

Учрашувда Тошкент халқаро ислом академияси, Тошкент давлат техника университети талабалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари  иштирок этишди. Даврани «Ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими» бошлиғи, шоира Фароғат Худойқулова очиб берди.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ҳозирги пайтда замонавий ўзбек шеъриятининг асосий таянчи бўлиб турибди. Шоирнинг ижодий изланишлари, бадиий тафаккури замирида вужудга келган шеърлари халқ қалбидан чуқур жой эгаллаган. Ҳозирги кунда катта изланишлар олиб бораётган шоиримиз ёшларни бугунги кунда уларнинг имконият даражалари катта экани, бундан фойдаланиш эса зарурлигини айтиб ўтди.

Савол-жавобларда ёшлар ҳозирги давр янгиликларидан хабардор эканликларини кўрсатдилар. Суҳбат жараёнида Иқбол Мирзо келган ёшларга билим доиралари қай даражада эканини билиш мақсадида адабиёт ва тилимизга оид турли саволлар берди. Фаоллиги билан ажралиб турган ёшларга китоблар топширди.

Учрашув сўнгида ёшлар Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзодан дастхатлар олишди ва эсдалик суратларга тушишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

 

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар, Адабий ҳаёт, Янгиликлар Теглар: 

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар