"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Навоий сиймосига эҳтиром

Ўқилди: 126

2018 йил 24 сентябръ куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг мажлислар залида филология фанлари доктори Нусратулло Жумахўжанинг “Навоий ғазалиёти талқинлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда кўплаб адабиётимиз вакиллари, шоирлар, ёзувчилар ва танқидчилар иштирок етишди. Тақдимот мақросимини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Минҳожиддин Мирзо очиб берди. Тадбирни Рустам Мирвоҳид олиб борди.
Нусратулла Жумаев (Нусратулло Жумахўжа) 1953 йили Ғиждувон шаҳрида туғилган. 1975 йили Тошкент давлат университетининг филология факултетини битирган. «Шермуҳаммад Муниснинг поетик маҳорати» мавзуида фан номзодлиги диссертациясини ёқлаган. «Поэтик тасвирда пейзажнинг роли», «Мунис ғазалиёти» китоблари муаллифи.
Ушби китоб (“Навоий ғазалиёти талқинлари”)да Навоийнинг 200 дан зиёд ғазалларига муаллиф ҳамда атоқли адиблар ва олимлар, жумладан, А.Рустамов, Н.Комилов, Э.Воҳидов, М.Кенжабек кабилар томонидан ёзилган шарҳлар ўрин олган. Муаллифнинг ютуғи шундаки, ундан ўрин олган шарҳлар “Хазоин ул-маоний”даги ғазалларнинг жойлашиш ўрнига мос равишда тартиб берган.
Айримлар китобдаги шарҳларнинг бу тартибда жойлашишига танқидий фикрлар билдиришди. Бунда улар ҳар бир ижодкорнинг ўз услуби борлиги, ўқувчи бир шарҳдан иккинчисига ўтганда бироз чалғиши мумкинлигини сабаб қилиб кўрсатдилар. Баъзилар эса бу танловни маъқуллаб, бунда муаллифнинг Навоий даҳосига нисбатан ҳурматда бўлганини эътироф этдилар.
Бундан ташқари ушбу тақдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Кенгаш раиси Ашурали Жўраев, адабиётшунос профессор Омонулло Мадаев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети рекори, китобнинг масъул муҳаррири Шуҳрат Сирожиддинов, ушбу университет филология филология фанлари номзоди, доцент Дилнавоз Юсупова, китоб муаллифларидан бири, шоир Мирзо Кенжабек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий номидаги тил, адабиёт ва фолъклор институти катта ходимлари, Сувон Мелиев ва Робия Ражабова каби олим ва ижодкорлар сўзга чиқишди. Нусратулла Жумаевни табриклаб китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унинг ўқувчиларга манзур бўлишига ишонч билдиришди.
Тақдимот сўнгида муаллиф Нусратулла Жумаев сўзга чиқди. У ўз нутқида ушбу тақдимотга ташриф буюрган барча Навоий ва адабиёт ихлосмандларига чуқур миннатдорчилик билдиди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

 

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар, Адабий ҳаёт, Адабий-бадиий нашрлар, Кутубхона, Муносабат, Ўзбек мумтоз адабиёти, Янгиликлар Теглар: ,

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча