"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ўзбек – ўз оғам

Ўқилди: 474

2018 йил 25 сентябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Қозоқ миллий маданияти ходимлари ҳамкорлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг “Ўзбек – ўз оғам”, “Алдаркўса ҳангомалари” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис ва Сенат аъзолари, кўплаб адабиётимиз вакиллари, шоирлар, ёзувчилар ва танқидчилар иштирок этишди. Тақдимот маросимини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Минҳожиддин Мирзо очиб берди.

Муаллифнинг “Ўзбек – ўз оғам”, “Алдаркўса ҳангомалари” китоблари “Академнашр” нашриётида 2000 нусхада чоп этилган. “Ўзбек – ўз оғам” номли китоб халқ мақолларидан ташкил топган бўлса, “Алдаркўса ҳангомалари” Қозоқ халқ оғзаки ижодининг машҳур “Афанди”си Алдаркўса билан боғлиқ ҳангомаларни ўз ичига олади.

Тадбирда Қозоқбой Йўлдошев, Маҳмуд Саъдий, Иқбол Мирзо каби элимиз суйган адабиётшунос ва шоирлар сўзга чиқиб, чоп этилган китоблар ва муаллиф ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтишди.

Иқбол Мирзо ёш депутатнинг илмий ва ижодий салоҳиятини юқори баҳолади ва китобнинг “очилиш” ленталарини кесиб берди.

Китоб тайёрланишида ёрдам берган устозлар ҳам шогирдлар эътиборидан четда қолишмади. Уларга зарбоф тўнлар кийдирилди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адабий-бадиий нашрлар, Кутубхона, Ўзбек халқ оғзаки ижоди, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар Теглар: , ,

Қўшимча:

“МЕН ТАВАЛЛУДИ ЎШАЛ ФАРЗАНДИ НАМАНГОНИМАН…” “МЕН ТАВАЛЛУДИ ЎШАЛ ФАРЗАНДИ НАМАНГОНИМАН…”
Ёвдат Илёсовнинг 90 йиллик хотира кечаси Ёвдат Илёсовнинг 90 йиллик хотира кечаси
ИККИ БУЮК ШОИР, ИККИ ДАҲО ЗОТ ИККИ БУЮК ШОИР, ИККИ ДАҲО ЗОТ
«ДУНЁЛАРГА ТАНИТАМИЗ, СИРДАРЁНИ» «ДУНЁЛАРГА ТАНИТАМИЗ, СИРДАРЁНИ»