"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Тилсим” тақдимоти

Ўқилди: 124

 

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3652-сон қарори ижросини таъминлаш, мазкур қарорда Ёзувчилар уюшмасига белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил давомида амалга оширадиган чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилган.

Шу муносабат билан 2018 йил 26 сентябрь  куни соат 15:00 да Ички ишлар генерал-лейтенанти, 1964-1979 йилларда Ўзбекистон Ички Ишлар вазири, 1974 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, марҳум Ҳайдар Яхёнинг 90 йиллик таваллуди нишонланиб, хотира кечаси, шоир ва публицист қаламига мансуб сўнгги “Тилсим” китобининг навбатдаги қисм тақдимоти ҳамда фото ва китоблар кўргазмаси ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид  очиб берди.

Ҳайдар Яхё 1927 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1945-1985 йилларда , Самарқанд давлат университети филология факултети талабаси, Самарқанд вилоят умумий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлиги идораларида ишлаган. Бир қаиор ижод намуналари билан адабиёт соҳасида ҳам самарали хизмат қилган. Шеърлари ҳофизлар томонидан кўп бор куйга солинган. У 2013 йилда Самарқанд шаҳрида вафот етди.

Ушбу тадбирга ижодкор ва давлат арбобининг оила аъзолари билан бирга ижодий ҳамкорлик қилган маданият ходимлари ва хонандалар ҳам иштирок этишди.

Сўзга чиққанлардан Акмал Саидов, Аҳмаджон Мелибоев, Ҳайдар Муҳаммад каби бир қатор олимлар Ҳайдар Яхё ва унинг “Тилсим” китоби хусусида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Учрашув сўнгида хотира кечаси ва китоб тақдимотига ташриф буюрганларга Ҳайдар Яхё ҳаёти ҳамда ижодига бағишланган видеоролик тақдим этилди ҳамда ушбу тадбирга ташриф буюрганларга Уюшма раиси миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адабий-бадиий нашрлар, Ёднома, Таваллуд кун, Янгиликлар Теглар: 

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча