"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Фарғонада шеърият кечалари давом этмоқда

Ўқилди: 141

Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ижодий мероси шубҳасиз халқимизнинг кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳам шоирнинг бетакрор шеърларидан баҳраманд этиш, қолаверса бу мероснинг ёшларимиз манаъвиятига улкан ижобий таъсирини назарда тутган ҳолда туман, шаҳарларда фаолият олиб бораётган адабий тўгараклар ўртасида «Баҳри байт» танлови давом этмоқда. Бугун Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернатининг мажлислар залида танловнинг иккинчи босқичи ўтказилди. Ушбу босқичда Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Ҳўқанди латиф» ва Қува туманидан ташриф буюрган «Надимий» адабий тўгараги аъзолари ўзаро беллашдилар. Ёш иштирокчиларнинг ижро маҳорати, хотира кучи, топқирлиги томошабинлар ҳайратига сабаб бўлди. Шеърият кечаси қизғин, кўтаринки, байрамона руҳда ўтди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан “Надимий” адабий тўгараги ҳақли равишда ғолиб деб эълон қилинди. Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан барча иштирокчилар ва тўгарак раҳбарлари эсдалик совғалар, китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

Танловнинг кейинги босқичи октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиш режалаштирилган ва унда «Ғунча»(Қўштепа тумани)  ҳамда «Парвоз»(Тошлоқ тумани) адабий тўгараклари аъзолари беллашадилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар